UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

14 июн 13:04
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Икки юртдошимиз хоккей бўйича тренер-ўқитувчи дипломини қўлга киритди

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратганди.

Хусусан, жорий йил 15 март куни пойтахтимизда барпо этилган кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи фойдаланишга топширилди, Самарқанд шаҳрида ҳам муз саройи қурилиши бошлаб юборилди, бир қатор вилоятларда муз саройларини қуриш режалаштирилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан мазкур иншоотлардан янада самарали фойдаланиш, ёшларимизни қишки спорт турлари билан муносиб шуғулланишлари учун илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали тренерлар тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

photo5194931784427613026.jpg

Жумладан, ўтган йилнинг октябрь ойида Россиянинг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети раҳбарияти билан бир неча маротаба музокаралар ўтказилиб, ҳамкорликда тренерлар тайёрлаш бўйича келишувга эришилганди.

Икки томонлама ҳамкорлик шартномасига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчилари Давлетмуродов Султон ва Каримов Абдуҳамид П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетига ўқишга юборилди.

Университетнинг Тренерлар тайёрлаш олий мактаби дастурига асосан “Юқори малакали хоккейчиларни тайёрлаш назарияси ва методикаси” профессионал қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тугаллаган юртдошларимизга хоккей бўйича тренер-ўқитувчи дипломи топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти маълум қилди.

Ушбу мутахассислар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида очилиши режалаштирилган хоккей йўналишига қабул қилинадиган талаба-ёшларни ўқитиш методлари, фан ўқув дастурлари, ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда Россия Федерациясининг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида Ўзбек-Беларусь ҳамда Ўзбек-Рус қўшма факультетларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг