UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0

09 ноя 09:37
Янгиликлар

Дзюдо

"Илиадиснинг Ўзбекистонда ишлаётгани катта воқейлик"

Шу кунларда пойтахтимизда беш давлат дзюдо терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Қатнашчилар орасида Грузия терма жамоасини алоҳида эътироф этиш керак. Тошкентга келган 5 дзюдочидан 4 нафари Олимпиада рейтингида йўлланмалар поғонасида боришаяпти. Биз терма жамоа мураббийларидан бири, жаҳон чемпиони Гурам Тушишвилининг шахсий устози Джекури Батодан интервью олдик. +100 кг вазн тоифаси вакили ҳисобланган Гурам рейтингда 5125 очко билан 4-поғонадан жой олган.  

- Авваламбор, илиқ қабул ва биз учун тақдим этилган шароитлар учун раҳмат айтмоқчиман, - дея сўз бошлади Бато. - Пандемик вазият бўлишига қарамай, Ўзбекистон дзюдо федерацияси халқаро ўқув-машғулот йиғинини ташкил эта олди. Бу федерациянинг биринчи галдаги ютуғи. Биз шуғулланаётган машғулот зали барчада яхши таассурот қолдирмоқда. Ким билан гаплашмай, фақат ижобий фикр эшитаяпман. Мен бу сўзларни бу ерда меҳмон бўлиб турганим учун айтмаяпман. Дунёнинг кўп давлатларида бўлганман. Лекин бундай шинам ва чиройли дзюдо заллари жуда кам. Бу имкониятдан дзюдочилар максимал даражада фойдаланишлари лозим. 

- Тошкентга келган ҳар бир терма жамоанинг ўз режалари бор. Грузия терма жамоаси Тошкент йиғини орқали қайси мусобақага тайёргарлик кўрмоқда?  

- Биз Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги Европа чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. Тошкент йиғини қитъа чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. Режа бўйича 16 ноябрь куни терма жамоамиз билан Тошкентдан тўғри Прагага йўл оламиз. Бу ерда кучли спарринг рақиблар бор. Шу сабабдан ҳам халқаро ўқув-машғулот йиғинига таклиф этишганида дарҳол розилик бергандик. Европа чемпионатидаги иштирокимиз билан бу йилги мавсумни якунлаймиз. 2021 йилнинг январида эса Қатардаги мусобақада иштирок этамиз. 

- Терма жамоамиз бош мураббийи бўлган Илиас Илиадис ҳақила фикрингиз қандай? 

- У афсона! Илиаснинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётгани бу дзюдо оламидаги катта воқейлик. Бу мураббийни ўз мамлакатига таклиф этганлар жуда кўп эди. Мен кузатиб бораяпман, дзюдочиларингизнинг маҳорати анча ошган. Фикримни йил бошидаги натижалар ҳам тасдиқлайди. Мен унинг фаолияти ва терма жамоангизнинг кейинги халқаро иштирокига омад тилайман. 

- Сиз Гурам Тушишвилининг шахсий мураббийи ҳисобланасиз. Унинг бугунги ҳолати ва Токио Олимпиадасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бошқа дзюдочилар сингари Гурамга ҳам узоқ вақт давом этган карантин ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Буни табиий жараён сифатида қабул қилиш керак. Режа бўйича тайёргарликни давом эттираяпмиз. Унинг олий орзуси Олимпиада чемпиони бўлиш. Гурамда жаҳон чемпионатининг олтин медали бор. Дзюдо ватанида олий орзусини амалга ошириш учун тинмай ишлаяпмиз.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг