14 авг 08:32
Янгиликлар
Ислам Махачев Йен Гэрри билан жангдан кейин тез қайтмоқчи
UFC 330 турнирининг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев ўз камарининг илк ҳимоясини ирландиялик Йен Мачадо Гэррига қарши ўтказади. Агар Ислам рақибини мағлуб этиб, октагондан жароҳатларсиз чиқса, у жорий йил охиригача яна битта жанг ўтказишни режалаштирмоқда.
"Агар жароҳатларим бўлмаса ва вазн ташлашда кўпам қийналмасам, мен учун бу муаммо эмас. Ҳа, мен энди ёш йигит эмасман. Ҳозир мен учун ҳар уч-тўрт ойда жанг қилиш энг мақбули. Тушунаман, мен 28 ёш эмас – 34 ёшдаман. Ва менда кўп вақт қолмади. Баъзида UFC`да ҳамма нарса ўзингиз хоҳлагандек бўлавермайди. Сиз уч-тўрт ойдан кейин жанг қилишни хоҳлайсиз, лекин ҳамма нарса фақат сизнинг хоҳишингизга боғлиқ эмас", – деди россиялик жангчи Деметриус Жонсонга берган интервьюсида.
Агар россиялик спортчи ғалаба қозонса, у ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонини илк бор ҳимоя қилади ва ташкилот тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича рекордни янгилайди. Ҳозирда бу рекорд афсонавий Андерсон Сильвага тегишли.
Аввалроқ Махачев ўзининг навбатдаги рақиби сифатида бразилиялик нокаутчи Карлос Пратесни кўраётганини маълум қилган эди.

Фикрлар