UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

10 апр 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов диссертация ишини муваффақиятли якунлади!

Бу ҳақда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети маълум қилди.

"Мадримов Исроил Модрахимович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Бокс турлари назарияси ва услубияти” кафедраси ўқитувчиси Мадримов Исроил Модрахимович 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Ҳаваскор ва профессионал боксчиларнинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.03/30.12.2019.Ped.28.01 рақамли Илмий кенгаш йиғилишида муваффақиятли ҳимоя қилди.

Исроил Мадримовнинг илмий мақолалари ва тезислари республика ва халқаро илмий конференция ва семинарлари илмий тўпламларда нашр этилган. Диссертация мавзуси бўйича жами 7 та илмий-услубий иш, жумладан, Олий Аттестация Комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 3 та илмий мақола (1 та хорижий ва 2 та республика журналларида) ҳамда 4 та тезис (2 та республика ва 2 та халқаро конференция тўпламида) нашр қилинган", дейилади ташкилот хабарида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг