UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 апр 20:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовга уй совға қилинди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан халқаро ареналарда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган боксчиларимиз билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда -75 кг вазн тоифасидаги истеъдодли боксчимиз, Осиё чемпиони, профессионал боксда WBA Intercontinental камари соҳиби Исроил Мадримов ҳамда Осиё чемпиони, WBА ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиевлар иштирок этди.

Таниқли боксчиларимизнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи спорт мухлисларини ниҳоятда хурсанд қилди. Хусусан, шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида спорт ихлосмандлари бўлган ёшлар билан ўтказилган ушбу учрашув жаҳон чемпионларини ҳам хурсанд қилди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чемпионларга мурожаат қилишди ва атрофлича жавоб олишди.

Тадбир якунида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти вакили Исроил Мадримовга шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали уй совға қилинди ва тегишли сертификат тақдим этилди.

Шубҳа йўқки, бу каби тадбирлар ёш авлод қалбида спортга меҳр уйғотади ва улар орасидан эртага Осиё ва Жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари ғолиблари ҳам етишиб чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 апр 11:47:06
Zulmatni Tarketib
Murodjon gachi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг