01 окт 12:12
Янгиликлар
Истомин - Багдатис финал учрашуви соат 13:30да бошланади
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бугун ҳал қилувчи финал учрашувида бош мукофот учун кортга чиқади. Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланадиган баҳсда Истомин кипрлик Маркос Багдатис билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.
Кеча ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Юичи Сугитани 6:2, 6:7, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ундан аввалги босқич учрашувларида эса рейтингда ўзидан анча юқорида турган теннисчилар Ян-Леннард Штруфф, Карен Хачанов ва Жаред Дональдсонни мусобақадан чиқариб юборган эди.
Маълумот учун, турнир финалчиси 150 рейтинг очкоси ҳамда 96 610 АҚШ долларига эга бўлади. Ғолиб теннисчи эса 250 рейтинг очкоси ва 183 435 АҚШ долларига ўз ғазнасини бойитиб олади.
Таққослаш учун, Истомин айни пайтда дунё рейтингида 78, кипрлик теннисчи эса 113-поғонани эгаллаб турибди. Денис фаолиятида бир, Маркос эса 4 маротаба ATP турнирларида бош мукофотни қўлга киритган.
Фикрлар