04 янв 10:13
Янгиликлар
Истомин Дональдсонга қарши 1 соату 33 дақиқалик учрашув ўтказди
Турнирда иштирок этаётган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин илк даврада мусобақанинг еттинчи рақамли теннисчиси босниялик Дамир Жумхурни 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳозиргина якунига етган иккинчи давра баҳсида эса ҳамюртимиз америкалик Жаред Дональдсонни ҳам таслим этди. Бир соату 33 дақиқа давом этган учрашувда Истомин кучли рақибини 7:6(7:5), 6:2 ҳисобида доғда қолдирди. Теннисчилар шу кунгача икки бор тўқнаш келишган ва ҳар икки баҳсда ҳам Истоминнинг қўли баланд келганди. Бугун учинчи ғалаба қўлга киритилди.
Таққослаш учун, Жаред Дональдсон дунё рейтингида
54-ўринни эгаллаб турибди. Денис Истомин 63-поғонадан жой олган. Ўтган куни теннисчимиз
мағлуб этган Дамир Жумхур эса ATP рейтингида 30-ўринни банд этганди.
Фикрлар