30 сен 10:20
Янгиликлар
Истомин - Сугита баҳси ёмғир сабаб белгиланган вақтдан кечроқ бошланади
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин бугун ярим финал учрашувида япониялик Юичи Сугитага қарши кортга чиқади. Бу баҳс Чэндуда ёмғир ёғаётгани боис белгиланган муддатдан кечроқ бошланади.
Истомин ушбу нуфузли турнирнинг ярим финал босқичига қадар бўлган учрашувларда рейтингда ўзидан анча юқорида турган теннисчилар Ян-Леннард Штруфф, Карен Хачанов ва Жаред Дональдсонни мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Чэндудаги турнир ярим финалига етиб келган Денис Истомин 52 335 АҚШ доллари ҳамда 90 рейтинг очкоси эгасига айланди. Финалчи 150 очко (96 610 АҚШ доллари), ғолиб эса 250 очко (183 435 АҚШ доллари)ни қўлга киритади.
Таққослаш учун, Истомин айни пайтда дунё рейтингида 78, япониялик теннисчи эса 43-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар