UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59Омадилло Олимов делегациямиз ҳисобига 3 та кумуш медаль қўшиб қўйди! 0 09:38European Cup 2024. Иккинчи кун 4 нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди 0 09:17Камару Усман яна чемпион бўлишига ишонмоқда 0 08:56"Барселона" Ла Лиганинг сўнгги турида "Севилья"ни меҳмонда мағлуб этди 0 08:35Енгил атлетикачиларимиз Тожикистонда юқори натижа қайд этишди 0 08:14"Фьюри Усикни бир очко фарқ билан мағлуб этганди" - Боб Арум 0 07:53Хабиб Махачев-Порье жанги учун тахмин билдирди 0 07:32Аббосбек Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди 0 07:11Жон Жонс: "Ҳаётимдаги энг муҳим жанг" 0 20:31Порье афсона, аммо унинг бу сафарги рақиб Махачев… Ислам UFC рекордини такрорлаши мумкин (Мутолаа учун) 0 20:10Хабиб Нурмагомедов: "Дастин хавфли бўри, у билан ҳазиллашиб бўлмайди" 0 19:48"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 19:27UFC собиқ чемпион ҳамда даъвогар ўртасидаги жангни тасдиқлади 0 19:06Қозоғистонлик оғир атлетикачи Лондон Олимпиадасидан 12 йил ўтиб, совриндорга айланди 0 18:45Татаристонлик "Гладиатор"нинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

12 окт 12:54
Янгиликлар

Теннис

Истомин Тошкентдаги турнирда чорак финалга чиқди

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида анъанавий “Тошкент Челленжер” мусобақаси давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил қилувчи ушбу турнирда дунёнинг 20дан зиёд давлатидан кўзга кўринган теннисчилар иштирок этяпти.

Ҳозиргина мусобақанинг амалдаги ва шу билан бирга икки карра ғолиби Денис Истомин яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз иккинчи давра учрашувида украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқиб, рақибини 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 125, Молчанов эса 101-ўринни эгаллаб турибди. Энди Денис Истомин эртага чорак финал учрашувида машҳур теннисчи Иван Додигга қарши кортга чиқади. Хорватиялик бу теннисчи Эй-Ти-пи рейтингида 92-поғонадан жой олган.

Иккинчи чорак финал жуфтлигида турнирнинг ўтган йилги финалчиси словакиялик Лукаш Лацко ҳамда франциялик Жереми Шардилар тўқнаш келишади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг