29 май 12:17
Янгиликлар
Истомин "Улкан тож"ларда: кўрсаткичлар, сўнгги иштирок ва бошқалар ҳақида
Эътиборингизга Денис Истоминнинг "Улкан тож"лардаги иштирокига оид фактларни тақдим этамиз.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси эртага "Улкан тож"ларда 36-маротаба қатнашади.
У илк маротаба 2006 йилги "Australian Open"да қатнашган.
2009 йилдан бери мунтазам "Улкан тож" туркумидаги мусобақаларда иштирок этади.
Кетма-кет ушбу нуфузли турнирда қатнашиш бўйича Дениснинг кўрсаткичи 34 тани ташкил қилади.
Истомин сўнгги ўтказилган "Улкан тож" - "Australian Open"да ҳам иштирок этган ва чорак финал остонасида тўхтаганди. Ўша турнирда теннисчимиз Новак Жоковични мусобақадан чиқариб юборгани барчанинг ёдида бўлса керак.
Дениснинг сўнгги "Ролан Гаррос"даги иштирокига тўхталадиган бўлсак, ўтган йилги Франция очиқ чемпионатида вакилимиз илк босқичда аргентиналик Хуан Монакога тўқнаш келган ва 6:3, 4:6, 3:6, 5:7 ҳисобларида имкониятни бой берган.
Теннисчимизнинг "Ролан Гаррос"лардаги энг яхши кўрсаткичи иккинчи босқич бўлганини қайд этиб ўтишимиз лозим. У 2009, 2010, 2012, 2013 ва 2014 йиллардагина қумли кортдаги "Улкан тож"да биринчи босқчида ғалаба қозона олган ҳолос.
Азиз Тўхтамуродов
Фикрлар