UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

04 мар 21:46
Янгиликлар

Теннис

Истомин ва Султонов бугун нега кортга чиқмади? Дўстов саволни очиқлади

Бугун Олимпия захиралари теннис мактабида "Дэвис Кубоги" 1-жаҳон гуруҳи, плей-офф босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Туркия тучрашувининг биринчи кунги баҳслари ўтказилди.

Дастлабки кунги қарама-қаршиликдан сўнг терма жамоалар ўртасидаги ҳисоб ҳозирча - 1:1. 

Бугун кўпчилик кортда Денис Истомин ва Ҳумоюн Султоновни кўришни хоҳлаганди. Аммо, улар бугунги ўйинларда иштирок этишмади. Бунинг сабабини билиш мақсадида olamsport.com сайти мухбири терма жамоа сардори Фаррух Дўстов билан суҳбатлашди ва бу ҳолатга ойдинлик киритди. 

- Бугун нима сабабдан Денис Истомин ва Ҳумоюн Султонов таркибга киритилмади? 

- Уларнинг ҳар иккисида ҳам жароҳат бор. Шу сабабли бугунги ўйинда улар иштирок эта олишмади. Истомин машғулот ўтказаётганда ўнг оёғидан жароҳат олди. Ҳумоюн эса тиззасидан жароҳат олганди. Бугунги ўйин учун уларни тайёрлашга ҳаракат қилдик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. 

- Эртага таркибда ўзгариш бўлиши мумкинми? 

 - Кўрамиз. Терма жамоадагилар билан маслаҳатлашамиз ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қиламиз. Балки Ҳумоюн Султонов эртага ўйнаб қолиши ҳам мумкин. Агар таркибда ўзгариш бўлса, Истоминга қараганда Ҳумоюннинг кортга чиқиш эҳтимоли юқорироқ. 

- Санжар Файзиев икки бор medical time'га мурожаат қилди. Унда жароҳат йўқми? 

- Ҳаммаси жойида. Қўлида озгина оғриқ сезгани сабабли у medical time'га мурожаат қилди. Бу эртанги ўйинга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Шифокорларимиз у билан ишлашади. 


Хуршида Абдикулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг