UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

17 июн 09:22
Янгиликлар

Теннис

Истоминнинг финалдаги рақиби дунёнинг 158-ракеткаси!

Германиянинг Галле шаҳрида теннис бўйича нуфузли АТР-500 тоифасидаги мусобақанинг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралашнинг илк босқич баҳсида ғалабага эришганди. Истомин саралашнинг биринчи рақамли теннисчиси франциялик Жиль Симондан 2 соату 38 дақиқа давом этган учрашувда 4:6, 7:6(9:7), 7:6(7:5) ҳисобида устун келганди.

Бугун Денис саралашнинг финал ўйинида германиялик Маттиас Бахингерга қарши кортга чиқади. Бу олмон теннисчиси кеча илк даврада дунёнинг 88-ракеткаси канадалик Васек Поспишилни 5:7, 7:6(7:3), 7:5 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Истомин ва Бахингер шу кунгача ўзаро икки бор кортда тўқнаш келишган. Иккала учрашув ҳам 2011 йили ўтказилиб, теннисчилар биттадан ғалабага эришишганди. Истомин Бахингер баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 17:30дан сўнг бошланади. Ғолиб теннисчи турнирнинг асосий тўрига йўл олади. 

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида роппа-роса 100, Симон 55, Бахингер эса 158-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 июн 10:21:05
Husniddin Mirzaliyev
:)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг