29 авг 07:45
Янгиликлар
Теннис
Истоминнинг “US Open”даги учрашуви 5 сет, 5 соат давом этди
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин йилнинг сўнгги “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турниридаги иштирокини
Ҳамюртимиз US Open мусобақасининг яккалик баҳслари илк даврасида испаниялик Альберт Рамос-Виноласга қарши кортга чиқди. Рамос-Винолас бугунги кунда дунё рейтингида 24, Истомин эса 86-ўринни эгаллаб турибди.
Учрашув драматик кўринишга эга бўлди ва бир дақиқаси кам 5 соат давом этди. Якунда беш сетлик учрашувда тажрибали испаниялик теннисчи 4:6, 7:6(4), 7:5, 6:7(3), 7:5 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи босқичга йўл олди.
Маълумот учун, икки теннисчи шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишганди. 2015 йилда бўлиб ўтган “Уимблдон” турнирида Денис ўйин вақтида жароҳат олган ва баҳсни охирига етказа олмаганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар