UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

20 ноя 20:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати. 1/4 финалга етиб келган ягона вакиламиз рингга чиқди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги юбилей 10-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ушбу мусобақада илк маротаба Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этди. Улардан фақат бир нафаригина жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб келди. 

+81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Гўзал Исматова илк даврада венгриялик Адриен Жунашни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди, Афсуски, бугун мураккаб кечган чорак финал жангида россиялик Кристина Ткачёвага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Жазоир ва аргентиналик ҳакамлар бир хил 29:28 ҳисобида ғалабани Исматовага берган. Хитой (30:27), Миср (30:27) ва ирландиялик (29:28) ҳакамлар эса россиялик боксчининг ярим финалга чиқишини хоҳлашган. Агар ҳамюртимиз ярим финалга йўл олганида, камида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритарди. 

Эслатиб ўтамиз, Гуласал Султоналиева (-48 кг) кореялик Чо Ронг Бакка 0:5, Мафтунахон Мелиева (-69 кг) шотландиялик Меган Рейдга 0:5, Эъзозахон Мелиева (-75 кг) мозамбиклик Адосинда Граманга 2:3, Азиза Ёқубова (-51 кг) япониялик Цукими Намикига 2:3, Турсуной Раҳимова (-54 кг) Модестин Мунга Залияга 0:5, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) руминиялик Лакрамиоара Перижокка 0:5, Райҳона Қодиров (-60 кг) болгариялик Дениса Йорданова Елисеевага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Александр Ҳамидов ҳакамлик қиляпти. У шу кунгача йигирмадан зиёд жангларда ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг