21 апр 00:16
Янгиликлар
Жаҳон чемпионати. Беш нафар боксчимиз финалда, қолганларда эса бронза
Ярим финалга 10 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келганлиги ҳақида аввалроқ хабар қилгандик. Ўтказилган жанглар якунига кўра, 5 нафар боксчимиз ғалаба қозониб. ярим финалга йўл олди. Яна 5 нафар боксчимиз эса имкониятни бой берган ҳолда, юртимизга бронза медаллари билан қайтадиган бўлди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жангларда қайд этилган натижалар:
-54 кг: Нигина Ўктамова - Анастасия Кириенко (Россия) 5:0
-57 кг: Ситора Турдибекова - Пунам (Ҳиндистон) 0:5
-60 кг: Дилфуза Бекова - Жулдуз Шаяхметова (Қозоғистон) 0:5
-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева - Биатрис Розентайл (Латвия) 5:0
-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Дана Дидай (Қозоғистон) 1:3
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева - Арундати Чоудари (Ҳиндистон) 0:5
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров - Руслан Цикало (Украина) 5:0
-69 кг: Аълохон Абдуллаев - Чирав Ашалаев (Россия) 1:4
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Питер Лижесевич (Черногория) 3:2
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров - Левенте Кисс (Венгрия) 4:1.
Қизлар ўртасида финал жанглари 22 апрель, ўғил болалар ўртасида эса 23 апрель кунлари ўтказилади.
Фикрлар