UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

19 окт 20:20
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати. Дзюдочиларимиз иштирокларини якунлашди, энди навбат жамовий баҳсларга!

Марокаш давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ўзининг қизғин палласига кирди.

Афсуски, бугунги баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси учун жаҳон чемпионати муддатидан аввал якунланди. 

-100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Акром Бўронов илк даврада венгриялик Жомбор Вегга, +100 кг вазндаги дзюдочимиз Шоҳрух Мамарасулов жазоирлик Абдулқодир Хичем Хачедга имкониятни бой берди. +100 кг вазндаги иккинчи полвонимиз Шоҳрух Бахтиёров франциялк Тиеман Диабини мағлуб этди, лекин иккинчи босқичда германиялик Эрик Абрамовга ютқазди. 

-78 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Моҳинисахон Ҳусанова биринчи даврада АҚШ спортчиси Наталия Станоевичдан устун келди. Аммо, иккинчи босқичда австралиялик Абигейл Падучга ютқазиб, жаҳон чемпионати билан хайрлашди. 

Шу тариқа, жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз 5-ўрин бўлди. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Йўлдошев кучли бешликка киришга муваффақ бўлди. У бронза медали учун кечган беллашувда бразилиялик Марселиньога ютқазиб қўйган эди. Энди дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларда иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг