UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0

19 ноя 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати. Исматова рақибасини нокаутга учратди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги юбилей 10-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ушбу мусобақада илк маротаба Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Жаҳон чемпионатининг ортда қолган икки кунида рингга кўтарилган беш боксчимиздан фақат бир нафаригина иккинчи даврага йўл олди. 

+81 кг вазнда рингга кўтарилган Гўзал Исматова венгриялик Адриен Жунашни иккинчи раундда техник нокаутга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. 

-48 кг вазндаги боксчимиз Гуласал Султоналиева кореялик Чо Ронг Бакка 0:5 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мафтунахон Мелиева шотландиялик Меган Рейдга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

-75 кг вазндаги вакиламиз Эъзозахон Мелиева муросасиз кечган биринчи давра баҳсида мозамбиклик Адосинда Граманга 2:3 ҳисобида ютқазди. Ирландия, Аргентина ва польшалик ҳакамлар Адосиндага, Руминия ва германиялик ҳакамлар эса Эъзозахонга ғалабани тақдим этишган. 

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Александр Ҳамидов ҳакамлик қиляпти. У шу кунгача ўндан зиёд жангларда ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг