UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 сен 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати. Собиржон Каримов терма жамоамизга илк медални тақдим этди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақада дунёнинг 61 давлатидан 18 ёшгача бўлгар жами 463 нафар дзюдочи жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади. Улар орасида Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси ҳам бор. Баҳслар жами 16 та вазн (8 та ўғил болалар, 8 та қизлар) тоифасида ўтказилади.

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Собиржон Каримов муваффақиятли тарзда иштирок этиб, терма жамоамизга илк медални тақдим этди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Собиржон бронза медалига сазовор бўлди. 

Дзюдочимиз португалиялик Мигель Гаго, қозоғистонлик Кайирбек Жунисбекни мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса япониялик Юма Сатога имкониятни бой бериб қўйди. Ўтиш баҳсида мўғулистонлик Баттсенгел Хоролсурен, бронза медали учун кечган беллашувда эса украиналик Владислав Колобовни таслим этди.   

-55 кг вазн тоифаси

1. Чонг-Ю Лин (Хитой Тайпейи)

2. Юма Сато (Япония)

3. Собиржон Каримов (Ўзбекистон)

3. Винченцо Скендери (Италия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 сен 10:39:57
Angren.
Молодец!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг