UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

26 ноя 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати якунланди, энг яхши натижамиз - чорак финал! ФОТО

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги юбилей 10-жаҳон чемпионати якунланди.

Жами 10та вазн тоифасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Хитой терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Чин юрти вакилалаи 4та вазн тоифасида олтин медални қўлга киритишди. 

Хитой Тайпейи 2та олтин медал билан иккинчи ўринни эгаллади. Биттадан жаҳон чемпионига эга Ҳиндистон, КХДР, Германия ва Ирландия терма жамоалари кейинги ўринларни банд этишди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳиндистонлик Мэри Ком -48 кг вазн тоифасида 6 карра жаҳон чемпионига айланди. Айнан унинг ўзи Деҳлидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб ҳам топилди. 

Эслатиб ўтамиз, бу галги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк маротаба тўлиқ таркибда иштирок этди. Ҳамюртларимизнинг энг яхши натижаси - бу чорак финал босқичи бўлди. 

Барча вазн чемпионлари:

-48 кг: Мэри Ком (Ҳиндистон)

-51 кг: Чол Ми Панг (КХДР)

-54 кг: Йу-Тинг Лу (Хитой Тайпейи)

-57 кг: Орнелла Вахнер (Германия)

-60 кг: Келли Харригтон (Ирландия)

-64 кг: Дан Доу (Хитой)

-69 кг: Ниен-Чин Чен (Хитой Тайпейи)

-75 кг: Ксиан Ли (Хитой)

-81 кг: Лина Ванг (Хитой)

+81 кг: Ксиаоли Янг (Хитой)

Номинация бўйича энг яхшилар:

Энг яхши боксчи – Мэри Ком (Ҳиндистон)

Энг яхши жамоа – Хитой

Энг яхши мураббий – Лиам Болгер (Германия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг