09 май 13:14
Янгиликлар
Дзюдо
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик “Угам”дан бошланди
Шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоасининг биринчи ва иккинчи рақамли спортчилари пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган “Угам” оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишяпти.
Ушбу йиғин шу йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг биринчи босқич вазифасини ўтаб беради.
Дзюдо ватани мезбонлик қиладиган дунё биринчилиги Токио-2020 Олимпиадасига энг кўп рейтинг очкосини бериши билан аҳамиятлидир. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарлик ва чидамлиликка қаратилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар