UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Дивизионда даъвогарлар кўп". Махачев — UFC’даги кейинги қадам ҳақида гапирди 0 18:39Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди 0 18:16Ислам Махачев Оқ уйда жанг ўтказадими? Спортчининг ўзи жавоб берди 0 17:40"Бу фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бири эди" - Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 17:17"Мен билан жанг қилсин". Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Топурияни жангга чорлади 0 16:39Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди 0 16:16Шара Буллет UFC’да ўзи учун принципиал рақиб ким эканлигини айтди 0 15:53Топуриянинг мураббийи: "Илия ва Махачев жанги бўлишига умид қиламан" 0 15:28"Мен Хамзат Чимаевни мағлуб эта оладиган ягона одамман" - собиқ чемпион 0 15:05Япония лигасида дуранглар бекор қилинди 0 14:44Том Аспиналл UFC чемпионлик камарини ўз ихтиёри билан топширишдан бош тортди 0 14:23UFC BJJ чемпиони Царукянга "вызов" ташлади 0 14:02Милан ва Кортина-2026. Медаллар жамғариш бўйича вазият ўзгардими? 0 13:41Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти" 0 13:20Лайма Владсон иштирокидаги учрашув якунига етмай қолди 0

28 сен 18:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпиони Айтжан Халмаханов: "Лос-Анжелесдан ҳам олтин медал билан қайтамиз"

Ўзбекистон МОҚ ахборот хизмати 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича ЖЧда ўзбекистонликлар орасида биринчи бўлиб ғолиб бўлган 19 ёшли Айтжан Халмаханов билан интервью уюштирди.

– 24 йил кутилган чемпионлик Сизга насиб қилди. Мусобақадан кейинги ҳиссиётлар қандай?

– Мана шундай аҳамиятли олтин медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Буни тасвирлаш қийин. Биз бу мусобақага 1-йил қаттиқ тайёрландик. Меҳнатимиз самарасини кўриш насиб қилди. Афсуски, жамоамиздаги қолган акаларимга озгина омад етишмади. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Кейинги сафар улар ҳам чемпион бўлиб қайтишларига ишонаман.

– Рустам Ассакалов терма жамоада нималарни ўзгартирди? Унинг ишлаш услуби қандай?

– Мураббийимиз меҳнаткаш, жуда ҳам ақлли инсон. Барчамизни ўз фарзандидек кўради. Доим қўллаб-қувватлаб, мотивация бериб келади. Рустам ака 2024-йил октябрь ойида мураббийликка келган бўлса, ортда қолган 1-йил катта натижалар кўрсата олдик. Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи, жаҳон чемпионатида эса учинчи бўлдик. Бундай натижа ҳамма мураббийнинг ҳам қўлидан келмасди.

– Афсуски, сиз курашадиган -63 кг Олимпия вазн тоифаси эмас. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига қайси вазнда тайёрланасиз?

– Ҳа, -63 кг Олимпия вазни эмас. Бўлажак Олимпиадага -67 кг вазн тоифасида тайёргарлик кўраман. Табиий вазним каттароқ бўлгани учун -60 кгга вазн қайтара олмайман. Насиб бўлса, мураббийларим билан Лос-Анжелесдан ҳам олтин медал билан қайтамиз.

– Баъзи курашчиларнинг омади келиб, ёшлигидаги кумири билан мусобақада тўқнаш келиб қолади. Сиз кумирингиз билан ҳеч тўқнаш келганмисиз?

– Мен ҳавас қиладиган 2 курашчи Қирғизистондан: Жоломан Шаршенбеков ва Акжол Маҳмудов. Асосий усулимни Шаршенбековга ҳавас қилиб ишлаганман. У билан тез орада тўқнаш келиб қолсак керак. Бу кунни сабрсизлик билан кутяпман. Маҳмудовнинг курашидан эса мотивация оламан. Загребда финалдан олдин Акжол чемпион бўлишимга ишонишини айтди. Бу қўллов менга куч берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг