UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

10 май 18:10
Янгиликлар

Велоспорт

Жаҳон велоспортининг яқин ўтмишдаги машҳур юлдузи Жамолиддин Абдужабборов пойтахтимизга ташриф бурди

Теглар :  Велоспорт
Куни кеча Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси таклифига биноан машхур велосипедчи, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Жамолиддин Абдужабборов пойтахтимизга етиб келди. Асли ўзбекистонлик бўлган Абдужабборов 1964 йил 28 февралда Тошкентда туғилган.


Профессионал спортчилик фаолияти давомида велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақалари - "Тур де Франс" пойгасининг 9-босқичи, Италияда ўтказиладиган "Джиро д' Италия" мусобақаси 1-босқичи, "Вуэльта"нинг 7-босқичи, Жаҳон велопойгаси 5-босқичларида зафар қучган. 

Ўз вақтида “Тошкентлик терминатор” номи билан машҳур бўлган ҳамюртимиз шунингдек, нуфузли бир кунлик велопойгаларнинг кўп бора совриндори, "Тур де Франс" мусобақаларида 1991, 1993, 1994-йилларда очколар бўйича ғолибликни қўлга киритган, 1994-йилги "Джиро д'Италия" ҳамда 1992-йилги "Вуэльта" кўпкунлик пойгаларида совриндор бўлган. У ўз вақтидан дунёнинг велосипед спорти бўйича энг яхши спортчиларидан бири бўлган. 

Жамолиддин Абдужабборов катта спортдаги фаолияти давомида "Альфа Люм" (1990), "Каррера" (1991 - 1992), "Лямпре" (1993), "Полти" (1994), "Новелли" (1995), "Рефин" (1996), "Лотто" (1997) каби профессионал жамоалар таркибида кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этган. Профессионал спортдаги фаолиятини 1997 йилда якунлаган. 

Юртдошимиз ҳозирда ҳам дунё велосипедчилари, спорт мураббийлари ва спорт ихлосмандлари ўртасида катта обрўга эга, ҳозирда унинг мураббий сифатидаги хизматларига дунёнинг кўпгина давлатларида қизиқиш бор. Уни спортнинг ушбу тури бўйича етук аналитик мутахассис сифатида ҳурмат қилишади. 

Пойтахтимизга уюштирган ташрифи давомида Жамолиддин Абдужабборов Миллий олимия қўмитасида ҳам меҳмон бўлди. Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов билан учрашув давомида Абдужабборов Ўзбекистонда велосипед спорти тараққиётига ҳисса қўшиш, мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли болаларни аниқлаш, терма жамоалар учун селекция ишларини кучайтириш, уларни халқаро мусобақаларга олиб чиқиш, бир сўз билан айтганда мамлакатимизда велоспортни янада ривожлантириш борасида ўз ёрдамини аямаслиги маълум қилди.


Шунингдек, бу борада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан бевосита ҳамкорлик қилиш таклифини киритди. Ўз навбватида Ойбек Омилович машҳур спорт юлдузига бундай таклиф учун миннаторчилик изҳор этиб, ўзаро ҳамкорлик ҳар томонлама фойдали бўлиши ва бу энг аввало юртимизда велосипед спортини янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 май 08:29:03
Husniddin Mirzaliyev
Shu insonni o'zbek velosportiga murabbiy qilib olib kelish k. o'sish bo'ladi menimcha
   
10 май 18:24:28
Ангрен
Хозирда кайси давлат фукороси хисобланади? Маълумотлар тулик эмас..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг