UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0

14 ноя 11:57
Янгиликлар

Футбол

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда янги футболчиларни синаб кўрамиз"

Айни пайтда Австралияда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Вакилларимиз Брисбен шаҳрида дастлаб Ливан, ундан кейин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ҳар иккала ўйин Осиё Кубоги-2019 мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Иккинчи рақибимиз Жанубий Корея шу ҳафтанинг шанба куни Австралия термаси билан куч синашади. Брисбенга келадиган кореяликлар таркибида йўқотиш бор. Хусусан "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хёнг Мин ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Ки Сунг Ёнг мазкур йиғинга чақирилмаган. Бундан ташқари, "Гамбург" ҳужумчиси Хванг Хи Чан жароҳати сабаб Австралияга бора олмайдиган бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси Австралия сари йўлга чиқиш олдидан бош мураббий Пауло Бенту интервью берди. Португалиялик мураббий шундай деди: "Осиё Кубогига кам вақт қолаётган бир пайтда биз учун ҳар бир йиғин муҳим аҳамиятга эга. Мен Австралиядаги иккита ўртоқлик ўйинида уч нафар янги футболчини синаб кўрмоқчиман. Булар - На Санг Хо, Ли Ю Хён ва Ким Жунг Мин. Шунингдек, таркибимизда Ли Чунг Ёнг, Ку Жа Чол каби фахрийлар ҳам бўлади".

Қизиғи шундаки, Пауло Бенту ҳам худди Эктор Купер каби терма жамоани августда расман қабул қилиб олди ва унинг остида кореяликлар бизга ўхшаб тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бу ўйинларда иккита ғалаба ва иккита дуранг қайд этилди. Бентунинг айтишича, жамоа ўйинида ўсиш бор. "Мен ҳаммаси яхши кетаётганидан хурсандман. Осиё Кубогига келиб янада кучли бўлишимизга ишонаман. Аввалги тўртта ўйинни уйда ўйнадик. Энди сафарда ҳам ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Шу боис Австралия йиғинини танладик", - деди португалиялик мутахассис.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг