13 дек 12:16
Янгиликлар
Жастин Гэтжи: "Оливейранинг юзини бежаб қўйишни интиқлик ила кутяпман"
Бразилиялик чемпион учинчи раундда Дастин Порьени бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.
"Менга бу ёқди. Чарльзга ҳурматимни изҳор қиламан. У шак-шубҳасиз чемпион. Унга қарши кечадиган жангни интизорлик билан кутаман. Менга қачон ва қаерда, очиғи фарқи йўқ! Бугун кечқурун рақобатчимни кўрдим. У ҳақиқий ваҳший. Унинг юзини бежаб, синдириб ташлашни сабрсизлик билан кутяпман. Чарльз кўп зарба ўтказиб юборади. Ҳозирдан мени бўғиб қўйишини сўраб илтижо қилсин. Бошқа ҳар қандай ҳолатда уни муқаррар мағлубият кутади", - деди Гэтжи ESPN каналига берган интервьюсида.
UFC президенти Дана Уайт кечаги турнирдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Жастин Гэтжини кейинги даъвогар сифатида эълон қилганди.
"Ҳа, Жастин Оливейранинг кейинги рақиби бўлади", - деганди Уайт.
Фикрлар