UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

11 дек 20:51
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ иштирокчилари сони 48 тага етказилиши мумкин. Бу яхшими ёки...?

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар сони 32 тадан 48 тага етказиш ғоясини илгари сурмоқда.

Ушбу ғоя 10 йил ичида (катта эҳтимол билан 2026 йилда Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Мундиалда) амалда қўлланилиши мумкин. 

Инфантино бу борада дунё футболи амалдорлари билан суҳбатлар ҳам ўтказди. Янги президент бу ғоя барчага ёққанига ишонмоқда: "Барча жамоалар сонини кўпайишини истайди. Кимгадир 40 та, кимгадир эса 48 та терма жамоа иштирок этадиган мусобақа маъқул келмоқда".

Инфантино - анча вақтдан бери терма жамоалар сонини кўпайтириш истагида юрганди. Бир йил олдин сайловолди дастурида ҳам ЖЧда 40 та терма жамоани кўриш истаги борлигини маълум қилиб ўтганди. Аммо, у ҳозирча турнирни ўтказиш тизими, тақвим ва бошқа режалари билан ўртоқлашгани йўқ. Бу эса УЕФАга, аниқроғи Европа футбол ассоциациясининг янги президентига ҳам ёқмаяпти: "Хар куни турли вариантлар ҳақида ўқийман. Ушбу лойиҳа қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини эса билмайман. Хар ҳолда, ФИФА ушбу истагини фақат газета ва интервьюлар орқали маълум қилиб келмоқда, расмий баёнот орқали эмас", - дейди Александер Чеферин.


Бу нимага керак?

Инфантинонинг ишончи комил, бу лойиҳа футболни оммавийлаштиришга катта ёрдам беради. Айнан шу сабаб, у Платини билан биргаликда Европа чемпионати иштирокчиларини ҳам 24 тага кўпайтирди. 

"Терма жамоалар сонини 48 тага етказиш орқали, биз ҳозиргидек 64 та эмас, 80 та ўйин томоша қилишимиз мумкин. Евро-2016да биз янги терма жамоалар қандай жасорат кўрсата олишлари гувоҳига айландик. Биз бир нарсани тушуниб олишимиз керак, бундай турнирлар - шунчаки мусобақа эмас, бу бутун дунё учун катта ижтимоий воқелик бўлади" - дейди Жанни Инфантино.


Бу қандай бўлиши мумкин?

Энг маъқул вариант - 3 та терма жамоадан 16 та гуруҳ. Иккита тур якунларига кўра, биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар плей-оффда - 1/16 финалда куч синашадилар.

Аммо, ушбу форматда ортиқча тушунмовчиликлар, муаммолар келиб чиқиши мумкин. (очколар, голлар ва тўплар нисбати тенг бўлиб қолган тақдирда). Таймс газетасининг маълум қилишича, амалдорлар буни олдини олиш мақсадида дуранглар учун пенальтилар сериясини татбиқ этишни ўйлаб қўйганлар. Футбол лотореясидаги ғалаба эса ҳудди хоккейдагидек қўшимча очколар олиб келади.

ФИФА президенти бироз аввал 48 та терма жамоа учун қуйидагича вариант таклиф этди: 16 та терма жамоа автоматик равишда гуруҳ босқичидан мусобақага қўшилади. Қолган 32 терма жамоа эса мусобақанинг гуруҳ босқичига бир ҳафта қолганида ўтиш ўйинларида иштирок этадилар. Умуман олганда ёмон вариант эмас, аввалига ЖЧга 48 та терма жамоа иштирок этиш учун боради. Кейинроқ эса эскича тизим - 32 та терма жамоа билан мусобақанинг асосий қисми давом эттирилади.

Мабодо, ФИФА Мундиални 40 та терма жамоа билан ўтказишни истаса, 5 та терма жамоаси бор 8 та гуруҳ ёки 4 та терма жамоадан 10 та гуруҳ вариантлари ҳам бор. 


Бу эски ғоями?

Йўқ. Аввал, ФИФАда ушбу ғоя ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. Йозеф Блаттер доимо терма жамоалар сонини ошириш мусобақа сифатини пасайишига олиб келади деб ҳисоблаган. Унинг таклиф қилган ягона ғояси - Европанинг бир неча ўрнини Осиё ва Африкага тақдим этиш эди. 


"32 та терма жамоали тизим сайёрамиздаги энг яхшиси. Бу исботланган", - дейди Блаттер.

Блаттернинг президентлик курсига кўз олайтирган Мишель Платини эса уч йил олдин ЖЧ иштирокчилари сонини 40 тага етказиш таклифини берганди. 8 та янги терма жамоани ўрнини эса у қуйидагича тақсимлаган: 2 - Африка, 2 - Осиё, 2 - Шимолий ва Марказий Америка, 1 - Океания, 1 - Европа.


Ғояни қўллаб-қувватлашяптими?

Бу ғояни кўпчиликка маъқул келяпти дея олмаймиз. Масалан, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв шундай дейди: "Кичик терма жамоаларни мана шундай катта мусобақага жалб этиш режасини тушундим. Аммо, сифат ҳақида ҳам ўйлаш керак. Агар терма жамоалар сонини оширсак, жаҳон чемпионати савияси ҳам тушиб кетиши мумкин".

Арсен Венгер: "Бу оммавийлик учун қилиняпти? Футболни даражасини кўтариш учунми? Агар кимдир менга буни аниқ ва тиниқ қилиб тушунтиришга тайёр бўлса, уни эшитишга тайёрман. Ҳозирча эса, бунга ишонолмаяпман. Менимча, бу ғоя ёрдам бермайди".


Бу борада қачон қарор қабул қилинади?

Катта эҳтимол билан, ушбу ғоя борасида қарор 2017 йилнинг январь ойидаёқ қабул қилиниши мумкин.


Буни терма жамоамизга фойдаси бўлиши мумкинми?

Шу жойида тўхтадик! Изоҳ сиздан...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
12 дек 05:34:21
Aziz
imran21 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man 48 ta degan g'oyani bir narsasiga tuwunmadim ya'ni 16 terma jamoa tog'ridan-to'g'ri yo'l oladi qolgan 32 terma jamoa musobaqaga 1 hafta qolganda o'tiw o'yinlaruda iwtirok etadi. Adminlar agar iloji busa mana wu joyini tuwuntirib bersangiz
32 та терма жамоа 16 та жуфтлик ҳосил қилган ҳолда ўйнашади. Ўша ўтиш ўйинлари ғолиблари қолган 16 та жамоага қўшилишади ва 32 та жамоа тайёр бўлади
   
12 дек 00:20:26
imran21
Miwel Flatini aytgan g'oya ya'ni 40 ta terma jamoa variantiga keladigan bulsam bu fikr yoqdi.
Ya'ni bunda Osiyoga 2 ta qo'wimcha yo'llanma ya'ni yo'llanmalar soni 6.5 taga yetadi va bu terma jamoamizga foydali. TERMA JAMOAMIZ JAHON CHEMPIONATIGA CHIQIW UCHUN YAXWI IMKONIYATGA EGA BULADI VA BUNDAN TAWQARI JAHON CHEMPIONATIGA CHIQSAK TAJRIBA OWADI VA BU FUTBOLIMIZ RIVOJLANIWIGA IJOBIY TA'SIR QILADI. WUNDA HAR BIR BOLA FUTBOLCHI BULIWNI JAHON CHEMPIONATIGA BORIB O'WA DAVRNI MAWXUR FUTBOLCHILARI ( HOZIRGI DAVRNING RONALDU VA MESSILARI) BILAN BIR MAYDONDA TO'P SURIW UCHUN HAM HARAKAT QILIWADI.
   
12 дек 00:13:54
imran21
Man 48 ta degan g'oyani bir narsasiga tuwunmadim ya'ni 16 terma jamoa tog'ridan-to'g'ri yo'l oladi qolgan 32 terma jamoa musobaqaga 1 hafta qolganda o'tiw o'yinlaruda iwtirok etadi.
Adminlar agar iloji busa mana wu joyini tuwuntirib bersangiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг