UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

30 апр 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол Илия Топурияга ўз хизматини таклиф қилди

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол икки вазнда UFC чемпиони Илия Топурияга ёрдам беришга тайёр эканини айтди.

Жейк Топурияга боксдан сабоқ бермоқчи бўляпти. Ўз ўрнида испаниялик аралаш яккакураш устаси ҳам Эйдин Росснинг жонли эфирида Полга қўнғироқ қилиб, боксдан спарринг ўтказишга келишиб олган.

"Омма олдида жонли эфирда улар ҳамма нарсага рози эканликларини айтишади, лекин ишга келганда ҳеч нарса чиқмайди, - деди Пол Complex News нашрига Топурия билан спарринг ҳақида гапириб. — Кўрамиз. Мен уни ҳурмат қиламан. Аммо бокс жангими? Бу мен учун шунчаки чигалёзди машқлари, агар ҳазиллашмасак. MMA қоидаларига кўра, у ғалаба қозониши мумкин".

Ҳозирда Топурия UFC’да 70 кг гача вазн тоифасида, Жейк Пол эса асосан 91 кг гача вазнда жанг қилмоқда. Лекин бу устунликсиз ҳам америкалик блогер Топурия ўзининг бокс маҳоратини ҳаддан ташқари ошириб юбораётганига амин.

"Тўғрисини айтсам, бу жангчиларнинг бари ҳаддан ташқари мақтанчоқ ва бутун дунёга ўзларини ҳақиқатдан ҳам яхши эканликларини кўрсатишга уринмоқда, — дея қўшимча қилди Пол. — Аммо келинг, ҳақиқатни аниқлайлик. Бундан ташқари, унинг бўйи 1,7 м. Агар бир хил вазнда бўлганимизда, у яхши зарба берарди. Бир хил бўйли бўлса, жанг яқинроқ бўларди. Барибир ғалаба қозонган бўлардим. Бу бола мен учун жуда кичкина".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг