05 июл 18:16
Янгиликлар
Теннис
Жокович: "Федерер кўргазмали ўйин ҳақида ҳазиллашганди"
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Рожер Федерернинг кўргазмали ўйин таклиф қилгани ҳақидаги интервьюсига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Иккаламизнинг ҳам ўйинимиз шу ҳолатда якунлангани ғалати бўлди. У кийиниш хонасида менга марказий кортга чиқиб, мухлислар учун кўргазмали ўйин ўтказиб беришимизни айтиб ҳазиллашди. Аммо, у ерда ўйинлар бўлаётганди", - дейди Жокович.
Эслатиб ўтамиз, кеча Федерернинг ҳам, Жоковичнинг ҳам рақиблари жароҳат олди ва ўйинни охиригача етказа олмаганди.
Шу сабабли ҳам, швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Жоковичга кўргазмали ўйин таклифини билдирганди.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар