23 май 18:23
Янгиликлар
Теннис
Жокович Lacoste брендининг юзига айланди + ФОТО
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Франциянинг дунёга машҳур Lacoste фирмаси билан ҳомийлик шартномасини имзолади.
Бу билан сербиялик теннисчи ушбу фирманинг юзига айланди. Жокович Япониянинг Uniqlo фирмаси билан ҳамкорликни тўхтатди. Энди у ўзи иштирок этадиган турнирларда Lacoste бренди томонидан тайёрланган либосларда ҳаракат қилади.
Ўзининг 30 ёшга тўлган куни Новак Lacoste фирмасининг тақдимот маросимида иштирок этди. Франция Очиқ чемпионати, яъни “Ролан Гаррос” турниридан эътиборан у “тимсоҳ” тасвири туширилган либосларда ўйнай бошлайди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар