09 май 11:45
Янгиликлар
Теннис
Жўрабек баҳсни якунига етказа олмади
Қарши шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада дунёнинг кўзга кўринган теннисчилари иштирок этишяпти. Улар орасида ўзбекистонлик теннисчилар ҳам бор.
Улардан бири истеъдодли Жўрабек Каримов илк давра баҳсида чехиялик Марек Яловицга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 1:6 ҳисобида Марек фойдасига ҳал бўлди. Лекин жароҳат сабаб Каримов иккинчи сетга чиқмади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар