UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0

28 окт 09:47
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек финалда биринчи ракеткага қарши кортга чиқади

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларидан иборат турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Бизнинг вақт билан эртага тонгда “Фьючерс” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларидаги ғолиби аниқланади. Кеча жуфтликда бош мукофотни қўлга киритган ҳамюртимиз Жўрабек Каримов олтин дубл қайд этишга уриниб кўради.

Бугун Каримов яккалик баҳсларининг ярим финал учрашувида турнирнинг еттинчи ракеткаси япониялик Кен Онишини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди.


Теннисчимизнинг финал баҳсидаги рақиби турнирнинг биринчи ракеткаси голландиялик Скотт Гриекспур бўлади. Бир неча дақиқа аввал Скотт ярим финалда латвиялик Мартинс Поджусдан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келди.

Таққослаш учун, 19 ёшли Жўрабек дунё рейтингида 1029-ўринни эгаллаб турибди. Турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган 26 ёшли Скотт 510-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг