UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионати шоҳсупасида 0 18:48Майк Тайсон қачондан бери наша чекмаётганини айтди 0 18:27Расман! Роберт Левандовски "Барселона"ни тарк этади 0 18:06Каранонинг мураббийи: "Жина қўлларида эркаклардек уради, оёқларида эса отдек тепади" 0 17:45Менежер Ломаченконинг қайтиш режалари ҳақида гапирди 0 17:24MVP жангчилари тарозида: Роузи ва Карано хонимлар уддалади, Нганну рақибидан 16 кг оғир тош босди 0 17:03Корея ЖЧ-2026 учун қайдномасини эълон қилди 0 16:42"Кечаси аҳволи ёмонлашди". Царукян Чимаев UFC 328 олдидан қандай ҳолатда бўлганини айтди 0 16:21Конор Макгрегор 2026 йилда UFC’да энг кўп допинг-тест топширган жангчига айланди 0 16:00WBO Бивол — Айферт жанги ғолибига мажбурий даъвогар ким бўлишини маълум қилди 0 15:39"Аякс" "Барселона"нинг икки нафар дарвозабони билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда 0 15:18Арман Царукян Илия Топуриянинг кучли жиҳатларини айтди 0 14:57Тош кўтарувчиларимиз Осиё чемпионатида 18 та медаль қўлга киритишди 0 14:36Жон Жонс фаолиятидаги энг қийин рақибларини айтди 0 14:15"Арсенал" товон пули 80 млн евролик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда — The Sun 0

19 окт 11:22
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек Каримов Малайзиядаги турнирда чорак финалга чиқди

Хабар берганимиздек, истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов шу кунларда Малайзиянинг Кучинг шаҳри мезбонлик қилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда иштирок этяпти.

Бундан бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз соврин жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилувчи мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи давра учрашувида кортга чиқди. Унинг рақиби ҳиндистонлик Сураж Прабодх бўлди.

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Сураж илк босқичда турнирнинг 7-ракеткаси япониялик Кен Онишини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Жўрабек эса россиялик Александр Мальцевдан 6:1, 6:1 ҳисобида устун келган эди.


Эътиборлиси, бу сафар ҳам худди шу ҳисоб қайд этилди. Каримов ҳинд теннисчисини 6:1, 6:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финал чиптаси учун турнирнинг 3-ракеткаси қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг