31 окт 12:29
Янгиликлар
Теннис
Жўрабек ўзидан 412 поғона юқоридаги теннисчини мағлуб этди
Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзиядаги "Фьючерс" турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.
Бугун вакилимиз турнирда биринчи рақам остида сараланган Хитой Тайпейи теннисчиси Ти Ченга қарши кортга чиқди.
123 дақиқа давом этган ўйинда Жўрабек рақибини 6:2, 3:6, 7:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврага йўл олди.
Маълумот учун, Жўрабек дунё рейтингида 730-ўринни эгаллаб турибди. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Ти Чен эса рейтингда 318-поғонада бормоқда. Хитой Тайпейи вакили 34 ёшни қаршилади, Жўрабек эса 19 ёшда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар