UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

23 май 09:45
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек Украинада италиялик теннисчига қарши кортга чиқади

Украинанинг Ривне шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Ҳамюртимиз саралаш мусобақасида икки ғалабага эришиб, асосий тўрга йўл олганди. 

Асосий тўрнинг илк даврасида у турнирнинг биринчи ракеткаси украиналик Артём Смирновни 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди. Энди Жўрабек иккинчи босқич учрашувида италиялик Андреа Бессирега қарши кортга чиқади. 

Андреа ҳам асосий тўрга саралаш баҳслари орқалиб етиб келган. У илк даврада асосий тўрга имтиёзли равишда қўйилган украиналик Богдан Диденкодан 6:1, 6:0 ҳисобида устун келди. Жўрабек ATP рейтингида 504-ўринда бормоқда. Бессире эса деярли 1400 поғона пастда жойлашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг