10 фев 14:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа - Миллер жанги 1 июнь куни бўлиб ўтади
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа навбатдаги ҳимоя жангини АҚШда ўтказади.
Британиялик боксчи WBA рейтингида иккинчи ўринда бораётган Жаррелл Миллерга қарши рингга кўтаилади. Ушбу чемпионлик жангини 1 июнь, яъни ёз фаслининг биринчи куни Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтади.
ESPN телеканалининг хабар беришича, ҳозирча расман жанг шартнома имзоланмаган. Лекин томонлар айнан шу сана ва манзилда жанг ўтказиш бўйича оғзаки келишиб олишган. Жангнинг расман эртага, душанба куни эълон қилиниши режалаштирилган.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар