UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0 10:18Ислам Махачев: "MMA билан шуғулланмаслик керак. Бошқа спорт турлари ҳам бор" 0 09:33UFC Vegas 118 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Белал - Бонфим 0 09:00Таэквондочиларимиз Рим Гран-присидаги иштирокини бошлашмоқда 0 17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0

13 июн 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман UFC 278 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилади + ПОСТЕР

Яримўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Камару Усманнинг навбатдаги ҳимоя жанги расман тасдиқланди.

Нигериялик даҳшат 20 август куни Солт-Лейк-Сити шаҳрида ташкил этиладиган UFC 278 турнирининг марказий жангида рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олиб турган Леон Эдвардсга қарши октагонга чиқади. Чемпионлик жанги расман UFC томонидан эълон қилинди.  

Ушбу жанг 35 ёшли Усман учун олтинчи чемпионлик ҳимоя жанги бўлади. Камару 5 та ҳимоя жангидан 3 тасини ўтган йили ўтказиб, Гилберт Бернс ва Хорхе Масвидални нокаутга учратди, Колби Ковингтонни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.

Унинг рақиби 30 ёшли Леон Эдвардс эса 10 та ғалабадан иборат ажойиб серияни давом эттирмоқда. Сўнгги жангида Нейт Диасни очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Британияликнинг сўнгги мағлубияти 2015 йилга тўғри келади ва эътиборлиси, Леонга ўша мағлубиятни айнан Камару Усман тақдим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг