UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0

12 ноя 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камолиддин Муталов: Аёллар боксида келажак учун пойдевор қўйилмоқда

Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Аввалроқ, терма жамоамиз катта мураббийи Ҳамид Тангрибергеновнинг мусобақа олдидан фикрларини эътиборингизга ҳавола қилгандик. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати бугун қизлар терма жамоаси мураббийи Камолиддин Муталовнинг фикрларини тақдим этади. 

"Осиё чемпионати қуръаси биз учун омадли келди дея оламан. Чунки, қизларимиз биттадан жанг ўтказиб, ғалаба қозонишса ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади. Бу - медаль бор дегани. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз ва юқори марраларни кўзлаймиз. Худо хоҳласа бу чемпионатдан медалсиз қайтмаймиз. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олади деган умиддаман. 

Ҳозирча -64 кг вазнли боксчи қизимиз Дилфуза Бековада медаль нақд. У қуръага кўра, тўғридан-тўғри ярим финалда иштирок этадиган бўлди. Аммо, мен буни медаль деб ҳисобламайман. Медаль ғалаба орқали қўлга киритилиши лозим. Бу вазиятда ушбу медаль - қоғоздаги медаль. У ғалаба орқали кейинги босқичларга чиқиши керак. Қизларимизга омад тилайман, улар жисмоний ва рухий томонлама мусобақага тайёр. 

Йигитларимиз бизни ғалабаларга ўргатиб қўйишди. Ўзбек боксчилари жаҳонда биринчи. Қизларимиз ҳам шундай савияга чиқиб олишлари керак. 

Бунгача Ўзбекистонда асосан эркаклар боксига эътибор қаратиб келинган. Яқин вақтлардан бошлаб мамлакатимизда аёллар боксига ҳам эътибор берила бошланди. Ўйлайманки, ҳозирги ёш боксчи қизларимиз аввалги авлодга нисбатан техник томонлама устунлар. Ҳозирда қизларимиз ўсмир қизлар ўртасида ҳам, ёшлар ўртасидаги баҳсларда ҳам тобланишмоқда. Бу албатта вақти келиб ўз мевасини беради. Ҳозирда 17-18 ёшли қизлар вақти келиб катталар тоифасида жанг қила бошлашса, улардан кўп нарса кутишимиз мумкин.

Бир ой олдин Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари билан бирга Улан-Удэдаги жаҳон чемпионатида иштирок этдим. Авваллари боксчи қизларимиз илк жанглардаёқ мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишарди. Бу сафар гарчи медаль қўлга кирита олмаган бўлсакда, ғалабали жангларимиз бўлди. Натижа ўз-ўзидан келиб қолмайди. Ҳозирда келажак учун пойдевор қўйилмоқда", - деди Камолиддин Муталов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати (Улан-Батор шаҳридан)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг