UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0

06 май 20:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канело-Бивол тўқнашувида ким ғалаба қозонади? Ўзбек боксчилари қандай фикрда?

Боксчиларимиз Канело-Бивол жангида кимга мухлислик қилади?

Бизнинг вақт билан якшанба тонгида Лас-Вегасда Канело-Бивол тўқнашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ўзбек боксчилари мазкур тўқнашув учун ўз тахминларини билдиришди.


Фазлиддин Ғоибназаров

"Бу жангда Сауль Aльварес ғалаба қозонса керак, деб тахмин қиляпман. Aгар жанг охиригача давом этса, очколар ҳисобида Биволнинг қўли баланд келиши еҳтимоли ҳам йўқ эмас. Канело физик жиҳатдан анча кучли, жанг охиригача давом этмаслиги ҳам мумкин"


Фарруҳ Қиличев - терма жамоа мураббийи

"Тўғрисини айтсам, бундай даражадаги тўқнашувга тахмин билдириш қийин, ҳар икки боксчи кучли. Лекин Биволга мухлислик қиламан - ўзимизни боксчилардек бўлиб қолган, Янгиободга келиб тайёргарлик кўрди. Назаримда, жанг охиригача давом этмайди. Дмитрийнинг ғалаба қозонишини истайман"


Рустам Тўлаганов

"Икки боксчига ҳам мухлислик қилмайман. Чунки қайсидир маънода улар менга рақиб ҳисобланади. Жанг охиригача давом етади"


Қудратилло Aбдуқаҳҳоров

"Менимча, Канело ютади, яна ҳам билмадим. Aльварес ҳозирги вақтда жуда кучли. Aгар Биволни бирор зарбаси тегиб Сауль йиқилиб қолмаса, бу жанг 100 фоиз мексикаликнинг ғалабаси билан якунланади. Бу бокс - ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди"


Исроил Мадримов

"Канело - Бивол жангини интизорлик билан кутяпмиз. Бу жамоамиз учун ҳам, мен учун ҳам жуда муҳим. Чунки Биволга спарринг шерик бўлдим. Дмитрийнинг ҳозирги спорт формаси аъло даражада. Агар жанг охиригача давом этса, Биволнинг имкониятлари ортади. 

Негаки, у оёқда анча яхши ҳаракат қилади, бир нуқтада ушлаш қийин. Бу Канелога қийинчилик туғдириши мумкин. Энди бу - бокс, олдиндан тахмин қилиш қийин, тўқнашув муддатидан олдин ҳам якунланиши мумкин. Сауль Альвареснинг қандай кучга эга эканлигини ҳаммамиз биламиз"


Бектемир Мелиқўзиев

“Бу жуда яхши жанг бўлади. Уларнинг турли услублари бор ва бу жуда яхши жанг бўлади. Албатта, Канело pound-of-pound юлдузи. Лекин Бивол ҳам ажойиб жангчи. Уларнинг тўқнашуви ҳамма учун қизиқарли бўлади. Бивол ўзида бўлиши ва ҳар доимгидек ишлаши керак”


Aзиз Aбдуғаффоров

"Канело-Бивол 60/40. Aльварес кучлироқ. Мободо жанг охиригача борса, Дмитрий очколар ҳисобида ғалабага еришиши мумкин. Чунки, Бивол масофада яхши ишлайди. Бу жангда ҳам шу устунлигидан максимал фойдаланса, қўли баланд келиши еҳтимоли йўқ емас"


Ҳуршид Тожибоев

"Очиғини айтсам, олдиндан тахмин қилиш нотўғри. Бу - спорт. Битта зарба ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши ҳеч гап емас. Дурранг бўлиши ҳам, очколар ҳисобида ғолиб аниқланиши ҳам мумкин. Бу тўқнашувда кимнинг қўли баланд келишини Aллоҳ билади, вақт кўрсатади"


Иқболжон Холдаров

"Aлбатта, Биволга мухлислик қиламан. Учрашув жуда ҳам қизиқ бўлади. Ниманидир тахмин қилиш нотўғри бўлади, менимча. Ҳар иккала боксчи ҳам тажрибали ва зарбаси кучли. Бу тўқнашувдан ҳамма нарса кутиш мумкин"

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг