UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0

20 сен 13:30
Янгиликлар

Теннис

Каримов, Файзиев, Шониғмат Чимкентда иккинчи даврага чиқишди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Унда бир йўла тўққиз нафар теннисчимиз иштирок этяпти. Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз Санжар Файзиев бугун илк даврада россиялик Станислав Коршуновни 5:7, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов эса турнирда бешинчи рақам остида ҳаракат қилмоқда. Бугун у Кристиан Лозандан 5:7, 6:0, 6:0 ҳисобида устун келди. Яна бир ҳамюртимиз Шониғматжон Шофайзиев қозоғистонлик Роман Хассановни 6:4, 6:1, Павел Цой эса қозоғистонлик Диас Мейербекни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, кеча икки теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўзаро учрашувда тўқнаш келишган ва унда ўсмирлар ўртасидаги US Open-2016 турнирининг чорак финалчиси бўлган Ҳумоюн 6:0, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг