UZ

Сўнгги янгиликлар

07:03Конор Бенн навбатдаги жангини Райан Гарсияга қарши камар учун ўтказмоқчи 0 19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0

13 апр 13:05
Янгиликлар

Теннис

Карлос Алькаразнинг финалдаги рақиби ҳам маълум

Монте-Карло "Мастерс" турнирида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди.

ATP рейтингида 16-поғонада бораётган италиялик Лоренцо Музетти ҳал қилувчи тай-брейкда дунёнинг 10-ракеткаси австралиялик Алекс Де Минаурни камбэк эвазига мағлубиятга учратди - 1/6, 6/4, 7/6(4).

Музетти теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 2:1. Икки соату 40 дақиқа давом этган баҳсда Музетти 2, Де Минаур 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича устунлик мағлуб теннисчи томонида бўлди - 7 га 5. 

Италиялик 23 ёшли теннисчи фаолиятида илк бор "Мастерс" турнирлари финалига чиқди. Финалда ғалаба қозонса, дунёнинг 10-ракеткасига айланади. Мағлуб бўлган тақдирда 11-ўринга кўтарилиб олади. Унинг бош соврин учун баҳсдаги рақиби дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькараз бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг