UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Ислам Махачев Иан Гарридан кейинги эҳтимолий рақибини айтди 0 09:24Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди 0 08:56Салоҳ Туркия клубига ўтмоқда. Шартнома бандлари маълум 0 08:28Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди 0 08:01UFC эгалари Оқ уйдаги турнир туфайли қанча зарар кўргани маълум 0 18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0

05 фев 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Касаллик Жон Жонснинг UFC`га қайтишига тўсқинлик қиладими?

Теглар :  Жон Жонснинг UFC
Жон Жонс артритнинг оғир шаклидан азият чекаётганини тан олган Хоакин Бакли билан суҳбати унинг хабарисиз ёзиб олинган ва эълон қилинган.

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ўз муаммоларини оммага ошкор қилмоқчи эмас эди, чунки у ҳали ҳам октагонга қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жонс ТМЗ нашри томонидан эълон қилинган тегишли баёнотда айтди.

"Афтидан, Хюстондаги DBX 5 турнири пайти саҳна ортида бўлиб ўтган шахсий суҳбатим оммага ошкор бўлди. Шундай бўлиб туради. Аксарият жангчилар сингари биз ҳам кўпинча жароҳатларни жимгина енгиб ўтамиз ва менинг ҳолатимда бу йиллар давомида содир бўлади. Кўпчилигимиз ҳар куни оқсоқланиб юрамиз, ўз фаолиятимиз учун соғлиғимиз билан ҳисоб-китоб қиламиз.

Агар бу ҳақиқатми деб ўйлаётган бўлсангиз, ҳа, ҳақиқат. Барча жанговар жароҳатларим учун миннатдорман ва агар ҳаммасини такрорлаш мумкин бўлса, ўйлаб ўтирмасдан яна такрорлаган бўлардим. Бу менинг бутун фаолиятим давомида ҳар куни эрталаб уйғонишимга сабаб бўлади.

Спорт тарихидаги энг унвонли жангчилардан бирига айланганимдан кейин ҳам танқидчиларим сўнгги йилларда суръатни пасайтирганим учун таъна қилишда давом этмоқда. Аммо бу бошқа куни жанг қилиш учун яшаш деб аталади - тегишли сабоқлар олиш ва уларни бизнесда қўллаш, октагонда эмас. Бу эволюция деб аталади.

UFC’да менинг артритим кўлами ҳақида билишади. Ва улар яна бир нарсани тушунишади: агар мен охирги марта ҳамма нарсани тикишга ва бундай оғриққа чидашга қарор қилсам, мукофот алоҳида нарса бўлиши керак - шунчаки катта гонорардан кўра каттароқ нарса. Мен учун бундай мукофот Оқ уйдаги турнирда бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Бу жанг бўладими ёки йўқ, фаолиятим аллақачон оламшумул ва чинакам афсонага айланиб улгурди. Ўзимнинг катта қисмимни саккизбурчакда қолдирдим ва ҳар бир лаҳза учун миннатдорман. Адашманг - мен ҳали ҳам сизларнинг 99 фоизингизни парчалаб ташлайман. Ҳали ҳам залда оғир тошларни кўтаряпман. Ҳали ҳам машқ қиляпман. Ҳали ҳам кўпчиликдан кўра кўпроқ ишлаяпман, лекин энди фақат яхши чигалёзди машқларидан сўнг. Худо хайрингизни берсин. Жон Жонс!".

Афсонавий жангчи ўзининг артрит касаллиги ҳақида гапириб, нима учун RAF лигаси раҳбари Чад Бронштейн томонидан ташкил этилган Даниэль Кормьега қарши кураш беллашувини ўтказмоқчи эмаслигини тушунтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг