19 фев 16:44
Янгиликлар
Дзюдо

"Катта Дубулға". Шарофиддин Болтабоев чорак финалда!
Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари ўзининг қизғин палласига кирди.
Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев мусобақадаги иккинчи учрашувини ўтказди. Дзюдочимиз нимчорак финал баҳсида германиялик Александр Вичерзакка қарши татамига чиқди ва тажрибали рақибини қўшимча бўлимдаги балл ҳисобига мағлубиятга учратди.
Энди Шарофиддин чорак финалда британиялик Стюарт Макваттга қарши баҳс олиб боради. Бу инглиз дзюдочиси Исландия ва Бельгия терма жамоалари аъзоларини мағлуб этишнинг уддасидан чиққан.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар