UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 апр 13:53
Янгиликлар

Дзюдо

Кемран Нуриллаев Олимпиада рейтингида 75 поғона кўтарилди

Кеча якунига етган Туркия Гран-Приси якунларига кўра дзюдочиларнинг Олимпиада рейтингида эгаллаб турган ўринларида айрим ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, -60 кг вазн тоифасида Туркия Гран-Присининг кумуш медали совриндори Кемран Нуриллаев рейтингда 75 поғонага кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Анталиядаги мусобақага қадар 116-поғонани банд этган Кемран айни пайтда 41-ўринни эгаллаб турибди. 

Ушбу вазн тоифасининг юқори қисмидан яна икки дзюдочимиз жой олган. Шарофиддин Лутфуллаев 8, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўрозбоев 35-ўринда бормоқда. -60 кг вазн тоифасида россиялик Роберт Мшвидобадзе пешқадам. 

Олимпиада рейтинги

-60 кг: 

1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2 251 очко 

8 (8) . Шарофиддин Лутфуллаев – 1 220 очко (йўлланма зонасида) 

35 (35). Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас) 

41 (116). Кемран Нуриллаев – 303 очко (йўлланма зонасида эмас) 

-66 кг: 

1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2 250 очко 

14 (13). Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида) 

26 (24). Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида) 


-73 кг: 

1. Ан Чангрим (Жанубий Корея) – 2 150 очко 

16 (15). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида) 


-81 кг: 

1. Саги Муки (Исроил) – 1 975 очко 

40 (39). Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас) 


-90 кг: 

1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2 451 очко 

55 (54). Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас) 


-100 кг: 

1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2 351 очко 

24 (23). Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота) 


+100 кг: 

1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2 255 очко 

5 (4). Бекмурод Олтибоев – 1 360 очко (йўлланма зонасида)  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг