UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Гап йўқ! Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ билан жанг учун қанча гонорар олиши маълум бўлди 0 01:57Жаҳонгир Зокиров хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва ЖЧ финалига чиқди 0 01:39Тўрабек Хабибуллаев ҳам ЖЧ финалига йўл олди! 0 01:03ЖЧ ярим финалида "ўзбекча дерби" бўлиб ўтди 0 00:07Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 23:44Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди 0 23:14Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионати финалига чиқди 0 19:35Ўсмирларимиз 18 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди! 0 19:14Акмалжон Исроилов ЖЧ ярим финалига йўл олди 0 18:30Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Қолганлар эса тайёр" 0 18:09Шодиёр Мелиқўзиев чорак финалда япониялик боксчига имкониятни бой берди 0 17:45"Дэвис кубоги": Гонгконг — Ўзбекистон ўйини учун қуръа ташланди, ўйинлар эртадан бошланади 0 17:22Дана Уайт: "Дональд Трамп — UFC мухлиси ва менинг 25 йиллик дўстим" 0 17:00АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум 0 16:38Сабина Бобоқулова катта устунлик эвазига ғалаба қозониб, ЖЧ ярим финалга йўл олди 0

04 май 11:06
Янгиликлар

Коллеж ўқувчилари “Алпомиш ва Барчиной” тестларини топширишди

“Алпомиш ва Барчиной” тест-меъёрлари орқали жисмоний имкониятларимиз қай даражада эканлигини осон билишимиз мумкин.

Бунинг учун тест-меъёрларида ёшимизга доир шартларни бажарсак кифоя. Агар шартларини меъёрида бажара олсак, демак соғлом ва бақувватмиз. 

Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган ўғил-қизлар, устоз-мураббийлар ҳам коллеждаги спорт майдончаларида жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Чинакам спорт байрамига айланган мазкур “Алпомиш ва Барчиной” синовларида иштирокчилар турникда тортилиш, граната улоқтириш, 100 метрга югуриш, ётган ҳолда танани кўтариш ва арғимчоқда сакраш шартларини бажаришди. 

Қувонарлиси, мазкур шартларни деярли барча иштирокчилар юқори баҳо билан топширишди. Бундан кўриниб турибдики, коллежда спорт ишлари доим эътиборда.

Амангул ЮСУПБАЕВА, Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежи жисмоний тарбия раҳбари: 

- Асосий мақсадимиз - ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиб, оммалаштиришдан иборат. Анъанага айланган ушбу тест- меъёрларида ўқитувчи ва ўқувчиларимиз зўр иштиёқ билан қатнашишади. Меъёрларни бажаролмаган иштирокчи жисмоний ҳолатини кучайтириши учун янаям спортга ошно бўлади. 

Шунингдек, коллежимизда волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка тўгараклари йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тўгаракларда иштирок этаётган ўқувчиларимиз турли мусобақаларда совринли ўринларни ҳам банд этишмоқда. “Баркамол авлод” спорт ўйинларидан жой олган баскетбол бўйича жамоамиз республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳозирда тайёргарлик авжида.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг