15 дек 08:45
Янгиликлар
Комила Нурова - жаҳон чемпионати совриндори!
Кеча мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари яна битта медални қўлга киритишди. Қиз болалар ўртасидаги баҳсларнинг 48 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Комила Нурова бронза медалга сазовор бўлди.
Ушбу вазнда самбо ватани вакиласи, россиялик Ирина Хубулова жаҳон чемпионига айланди. Қозоғистонлик Кумуш Айзода кумуш медал билан тақдирланган бўлса, иккинчи бронза медалини украиналик Валерия Петрова ўзиники қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк куни терма жамоамиз аъзоси, 72 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Тўрабек Исмоилов барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпионига айланган эди.
Лимассол, Кипр. Жаҳон чемпионати
Қизлар. 48 кг
1. Ирина Хубулова (Россия)
2. Алмаз Айзада (Қозоғистон)
3. Комила Нурова (Ўзбекистон)
3. Валерия Петрова (Украина)
Эркаклар. 72 кг
1. Тўрабек Исмоилов (Ўзбекистон)
2. Андрей Веселов (Россия)
3. Отар Созиашвили (Грузия)
3. Дзианис Баркавец (Беларусь)
Фикрлар