10 фев 18:34
Янгиликлар
Бокс/ММА

Конор ва Порье ўртасидаги учинчи жанг май ойида ўтказилиши мумкин
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг май ойида ўтказилиши режалаштирилаяпти.
Бу ҳақида таниқли журналист Ариэль Хельвани хабар берди.
"UFC 257га икки ҳафта бўлди. Ҳаммаси Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги учинчи жангга қараб кетмоқда.
Бу жанг титул учун бўладими? Бу ҳали аниқ эмас. Менимча, ушбу жанг камар учун бўлмайди", - деди Ариэль Хельвани.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар