UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

20 фев 13:55
Янгиликлар

Футбол

Константин Галча: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..."

ОЧЛ ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал Таавон” бош мурабиийи Константин Галча ва жамоа сардори Талаб Али Абси қатнашди.

Руминиялик мураббий бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирар экан, кўп нарса омадга боғлиқлигини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонда мавсум ҳали бошланмаганини биламиз. Бу биз учун яхшими? Тўғриси, бир нарса дейишим қийин. Чунки баъзи жамоалар биринчи расмий ўйиндаёқ ижобий натижа кўрсата олишади. “Локомотив”да ҳамма нарса бор: куч, тезлик ва рақибга нисбатан босим. Очиғи, бу жамоани ҳурмат қилиш лозим”.



“Албатта, эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Чунки клуб тарихида илк бор Осиё чемпионлар лигаси ўйинини ўтказамиз. Футболчиларимиз бўлажак учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Биз янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз”.

“Менда эртанги ўйинга оид бир қатор режалар бор: учрашувни А планда бошлаймиз ва ўхшамаса B, C режаларга ўтамиз. Албатта, Осиё чемпионлар лигасида омад туфайли қатнашяпмиз ва гуруҳдаги барча рақибларни ҳурмат қиламиз. “Локомотив”, “Ал Аҳли”, “Истиқлол” – булар Осиёда номи чиққан клублар ҳисобланади. Лекин, биз ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз”, – дейди “Ал Таавон” бош мураббийи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг