UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 янв 21:11
Янгиликлар

Дзюдо

Кореяликлар Тель-Авивда биринчи бўлишди, бизникилар ўтган йилги натижани яхшилашди

Исроилнинг Тель-Авив шаҳри мезбонлик қилган Гран-при турнирида Жанубий Корея терма жамоаси биринчи бўлди.

Йилнинг дастлабки IJF турнирида дунёнинг 5 қитаъси 83 давлатидан дзюдочилар иштирок этди. Якунда кореяликлар медаллар жамғариш бўйича 3та олтин, 3та кумуш, 2та бронза, жами 8та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўринни япониялик дзюдочилар эгаллашди. Дзюдо ватани вакиллари 2тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритишган. Кучли учликка мезбонлар якун ясаб беришди. Исроил терма жамоаси 2та олтин ва битта бронза медалига эга чиқди.

Буюк Британия 2та, Словения, Франция, Россия, Италия ва Австралия терма жамоалари эса биттадан олтин медаль билан уйга қайтишди. Жами 29 мамлакат делегацияси камида битта бронза медалига сазовор бўлишди. 

Хабар берганимиздек, Тель-Авив Гран-присида Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар дзюдочиси иштирок этди. Ҳамюртларимиздан Гулноза Матниязова (-78 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) кучли бешликдан жой олиш баробарида Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги қимматли 252 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйишди. Ўтган йилги Тель-Авив Гран-присида бизда биттагина бешинчи ўрин бўлган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг