02 ноя 11:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ковалёв ва Альварес тарозига чиқишди, Сергей 10 дақиқада 100 грамм ташлади + ФОТО
Бугун тунда (Тошкентда эртага тонгда) АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Оқшомнинг марказий жанги ярим оғир вазн тоифаси чемпиони, россиялик Сергей Ковалёв ҳамда ўрта вазнда жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль “Канело” Альварес ўртасида ўтказилади. Бугун боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди.
Ҳар икки жаҳон чемпиони ҳам белгиланган вазн меъёри (79,4 кг)ни бажаришди. Лекин Саулдан фарқли равишда Сергей иккинчи уринишда 175 фунт вазнни қила олган. Биринчи уринишда унинг вазни меъёридан 100 граммга ортиқ чиққан. Унга вазнни хайдаш учун 1 соат берилганди. Лекин у 10 дақиқада бу вазифани уддалади ва 79,4 кг тош босди.
Ҳавола :
Фикрлар
Canelo artur betirbaev bilan tuwsa yutkazadi lelin sergeyni osonlik bilan yutadi 8 -raunda nakaut qiladi