UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Sharjah Masters 2025. Нодирбек Абдусатторовда ғалаба ва у кучли учликка кириб олди 0 07:38Tashkent Cadet and Junior Asian Cup — дзюдочиларимиздан муваффақиятли старт + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:17Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди 0 22:55Боксчиларимиз Таиланддаги халқаро турнирга йўл олишди 0 19:00UFC 2017 йилдан бери илк бор Шанхайда турнир ўтказади 0 17:35Мэнни Пакьяо: "Келинг, тарих яратамиз" 0 15:02"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи 0 14:39Аспиналл пандемия унга қандай ёрдам бергани ҳақида гапирди 0 14:17Esports World Cup 2025. 1,5 миллион долларлик мусобақада қатнашадиган 12 нафар супер гроссмейстерлар рўйхати маълум, улар орасида Нодирбек ҳам бор 0 13:53Дрикус Дю Плесси Хамзат Чимаевга ваъда берди 0 13:28Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин 0 13:05Хабиб Нурмагомедов: "Ёқтирмаган одамимни мағлуб этиб, пул топдим ва шу ерга сарфладим" 0 12:40Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров 2-турда дуранг қайд этди 0 12:19Том Аспиналл нега АҚШда машқ қилмаслигини тушунтирди 0 11:57МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади 0

04 мар 14:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кучли зарба соҳиби билан дилдан суҳбат

Теглар :  БоксЎзбекистон
Юртимизда профессионал бокс деганда бевосита кўз олдимизга Артур Григорян, Руслан Чагаев, Олег Маскаев каби афсоналар келади.

Албатта, бу боксчиларимиз жаҳон проф бокс оламида ўз сўзларини айта олишган. Ҳозирги кунда мамлакатимизда бу чарм қўлқоп усталарининг муносиб издошлари етишиб чиқмоқда. 

Уларга Жанубий Кореянинг “Kolo Buffalo” промоушени билан шартнома имзолаган Хусниддин Пўлатов, Элдор Саидов, Россиянинг кўзга кўринган промоутерлик компанияси “RMKA” таркибида фаолият юритаётган Равшан Умурзоқов, Мирзоҳид Абдуллаев, Степан Партнов, Қобилжон Хосилов, Жалолиддин Ўктамов, Сардор Музаффаров, Муҳиддин Ражаббоев, Бексултон Равшанов қолаверса, ҳозирда жаҳон бокс оламида порлаб чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев, Қудратулло Абдуқаҳҳоров каби истеъдодли ёш боксчилар яққол мисол бўла олади. 

Ўз ўрнида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси билан биргаликда бир қатор промоутерлик клубларининг ҳам саъй-ҳаракати натижасида профессионал бокснинг оммавийлиги тобора ошиб бормоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 100 нафарга яқин боксчиларимиз профессионал йўналишда ўз жангларини олиб бормоқда. 

Улар орасида келгусида жаҳон профессионал бокс оламида яхши натижаларни қайд эта оладиган иқтидорлар етарлича топилади. Бугун биз ана шундай маҳоратли чарм қўлқоп усталаридан бири Умид Рустамов билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Сизни ҳаваскор боксдаги жангларингизга гувоҳ бўлмаган эдим. Профессионал бокс кечасида эса ўзим учун сизни кашф қилдим. Айтингчи, ҳаваскор боксда фаолият олиб борганмисиз?

- Биласизми, ҳаваскор боксда фаолият олиб бормаганман? десам нотўғри бўлади. Бир-икки маротаба мусобақаларда иштирок этганман. Кейин фаолиятимда танаффус юзага келди. Катта спортга қайтганимдан сўнг жисмоний ҳолатимни ва зарбаларим кучини инобатга олиб, устозларим профи рингда ўзимни синаб кўришни маслаҳат беришди. Натижалар ёмон эмас. 

- Умуман олганда, бокс оламига кириб келишингиз тарихи қандай бўлган?

- Ёшлигимдан Муҳаммад Алига ҳавасим кучли бўлган. Қолаверса, мексикалик Сауль “Канело” Альвареснинг ашаддий мухлисиман. Ана шу икки боксчи сабаб бу оламга кириб келганман.

- Барча жангларингизни юртимизда ўтказдингиз. Хорижда ҳам жанг ўтказиш режада борми?

- Албатта. Мақсадларимиздан бири айнан нуфузли йўналишларда жанг қилиш. Бу тез орада амалга ошади, деб ўйлайман!

- Интернетдаги шахсий саҳифаларингизда кучли зарбага эга эканлигингизни кўп бора эътироф этишганини кўрдим. Улар орасида таниқли боксчиларимиз ҳам бор. Қолаверса, проф боксдаги барча жангларингизда нокаут билан ғалаба қозонгансиз. Бу зарба кучи туғма истеъдодми ёки меҳнат маҳсули?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, кучли тарафим ҳам айнан зарбамда десам янглишмаган бўламан. Ҳар холда шундай дейишади-ку (кулади). Саволингизга келсак, ҳар иккиси ҳам. Қолаверса, буни меҳнат орқали янада такомиллаштириш зарур.

- Жангларингизни кузатиб, машҳур боксчи Майкл Грант ёдимга тушди. Яъни, у каби сиз ҳам дастлаб ринг марказини рақибга топширасизда, вақтини кутиб бир зарба билан жанг масаласини ҳал қиласиз. Деярли барча жангларингизда шундай. Лекин бу услубни рақиблар ўрганиб олиши ҳам мумкин. Бу ҳолатга қарши “Б” режаcи ҳам борми?

- Бу саволингиз менинг жанг олиб боришимга нисбатан жуда тўғри ёндошиш бўлди. Албатта, аксарият жанглардаги услубим худди шундай. Лекин рақибга қараб тактика танлаймиз. Демоқчиманки, нафақат “Б” балки, В, Г, Д, Е, Ё режаларимиз ҳам бор (кулади).

- 91 кг вазн тоифасида жанг олиб борасиз. Айтингчи, юртимизда сизнинг вазн тоифангиздагиасосий рақобатчи ким?

- Соғлом рақобатнинг бўлгани яхши. Мурод Азимовни таъкидлаган бўлардим. У билан рингда рақибмиз. Ринг ташқарисида эса, ака-ука. 

- Балки, ҳар бир жанг учун қанча гонорар олишингизни ошкор этармиз?

- Бу сир бўлақолсин. 

- Юқорида Канело Альваресни мухлисиман дедингиз. Геннадий Головкин билан бўлган жангдаги дурангни адолатли, деб ўйлайсизми?

- Келинг, шундай бўла қолсин. Ахир, ҳакамлар жангни сизу биздан яқинроқада томоша қилишдику!

- Демак, иккинчи жангда ҳам Саулга мухлислик қилар экансизда?

- Албатта. Лекин Геннадий Головкинга ҳам ҳурматим чексиз.

- Келинг, энди машҳур боксчилар ҳақида блиц саволлар бераман. Сиз улардан бирини танлашингиз шарт ва танлаган боксчига изоҳ берасиз.


Блиц саволлар:

- Муҳаммад Али ёки Жо Фреззер?

- Муҳаммад Али. Чунки у Қирол!

- Майк Тайсон ёки Леннокс Льюис?

- Льюис. Жуда Ақлли боксчи

- Рой Жонс ёки Антонио Тарвер?

- Жонс. Бетакрор ва ўзига хос боксчи

- Владимир Кличко ёки Виталий Кличко?

- Владимир. Матонатли боксчи

- Руслан Чагаев ёки Александр Поветкин?

- Руслан Чагаев. Ватанимни, халқимни севаман

- Насим Хамит ёки Марко Антонио Баррера?

- Баррера. Шиддаткор боксчи

- Артуро Гатти ёки Оскар Дела Хойя?

- Гатти. Таърифга тил ожиз

- Константин Цзю ёки Рикки Хаттон?

- Костя. Чунки у Афсона!

- Флойд Мейвезер ёки Мэнни Пакьяо?

- Пекмен. Тезкор!

- Шоҳжаҳон Эргашев ёки Қудратулло Абдуқаҳҳоров?

- Ҳар иккиси. Агар танлаш шарт бўлса, Қудратулло Абдуқаҳҳоров.


Аҳмадбек ЭШМАТОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг