UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Салоҳ Италия чемпионатига қайтиши мумкин 0 10:19Арман Царукян Пулласни реваншда ҳам мағлуб этди 0 09:45Себастьян Фундора ва Кит Турман жанги 6-раундда якунланди 0 08:30UFC Fight Night 271. Исраэль Адесаньяни техник нокаутга учратишди 0 06:58Мадагаскар Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 06:37Майами WTA 1000 турнири бош соврини ҳамда "лимон" кимга насиб этди? 0 06:16Мозес Итаума - Жермейн Франклин жангида нокаут қайд этилди 0 18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 1 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0 15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0

22 ноя 21:17
Янгиликлар

Кураш

Курраи заминга кенг қулоч ёзавер – белбоғли кураш!

Яратилиш тарихи беш минг йилликларга бориб тақаладиган белбоғли кураш ота-боболаримиздан бизгача асраб-авайланиб, эъзозланиб етиб келган миллий меросимиз, миллий спорт туримиз саналади.

Белбоғини топиб берсанг заминни,

Озод кўтаргудай шиддатинг бордир.

Заминга авайлаб оёғингни бос,

Ботиб кетмасинда темир товонинг. 

Юртимиз истиқлолга эришгач, белбоғли кураш ҳам миллий спорт турларимиз қаторидан жой олдива янада қадр топиб, қайта шакл-шамойилига эга бўлди. Белбоғли кураш юзлаб, минглаб ўғил-қизларимизнинг севимли спорт турига айланди. Натижада бугун машғулотларга зўр бераётган ёш полвонларимиз халқаро спорт майдонларида энг кучли спортчилар қаторидан муносиб жой олишга муваффақ бўлаётгани рост гап.

Сўнгги беш йилликдабелбоғли кураш ҳам халқаро мусобақаларда энг кўп медалларни жамғариб келаётган спорт турларидан эканлиги қувонарли.

Яна бир қувонарли гап. Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб кенг миқёсда ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 27 сентябрида Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ташкил этилди ва расман Европа Иттифоқидан рўйхатдан ўтказилди. Мазкур ассоциацияга ҳамюртимиз Азизбек Абдухалилович Ғаниев президент этиб сайланди. Бу эса, очиғи, белбоғли курашга бўлган эътиборни янада кучайтирди. Боиси ассоциация ташкил этилгандан кейин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, аниқроғи,7-10 октябрь кунлари айнан Азизбек Абдухалилович Ғаниевнинг ташаббуси ва ҳомийлигида тарихда илк бор Украина давлатининг Львов шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати ўтказилди.

Юқори савияда ўтказилган мазкур Европа чемпионатида 100 нафарга яқин полвонлар 65 кг,+65, 90, +90 кг вазн тоифаларида беллашишди.

Ушбу нуфузли чемпионатнингяна бир энг аҳамиятли томони, беллашувларни бошқариб борган барча ҳакамлар белбоғли курашда қўлланиладиган атамаларни ўзимизнинг соф ўзбек тилимизда талқин этиши бўлди. 

Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Шунингдек, Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг бевосита кўмаги остида Львов шаҳрида Украина белбоғли кураши бўйича ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу жаҳон чемпионатида тўрт нафар спортчиларимиз ҳам муносиб иштирок этишди. 16 та давлатдан 200 нафарга яқин атлетлар иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатининг классик ва эркин йўналишларида иштирок этган полвонларимиздан +90 кг. да Рустам Умаров (Наманган в.) олтин медаль, 90 кг. да Музаффар Соиббоев (Наманган в.), +90 кг.да Латифжон Бадалов (Наманган в.) ҳамда +65 кг.да Саҳобат Шералиева (Фарғона в.)лар бронза медалларига эга чиқишди.

Европа чемпионати доирасида А. Ғаниев раислигида Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг (ЖБКА) конгресси ҳам бўлиб ўтди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишларга оид ахборотлар тингланди, ташкилий масалалар ҳамда ижроқўм сафини кўпайтириш, Осиё ва Пан-Америка белбоғи кураш федерацияларини очиш хусусида келишиб олинди. Бу келишув эса ўз-ўзидан миллий белбоғли курашимизнинг дунё бўйлаб янаям кенг оммалашишидан дарак беради.

Яна бир муҳим гап. Хабарингиз бор, 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида илк бор жаҳон чемпионати ўтказилади. Мазкур жаҳон чемпионатини халқаро талабларга мос ва юқори савияда ўтказишда масъул вазирлик ва идоралар қаторида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.

Делегатларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортларидан муносиб кутиб олиш, мамлакатимизнинг энг диққатга сазовор туристик марказларига саёҳатлар ташкил этиш сингари бир қатор вазифаларни ҳам режалаштиргани юртимизда туризм салоҳиятига қайсидир маънода ҳисса қўшишидан далолат беради. Бундан ташқари Жиззахда ўтадиган жаҳон чемпионати доирасида ЖБКА президенти А. Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ўтказилади. Ушбу конгрессда ҳам Осиё, Марказий Осиё конфедерцияларни тузиш каби қатор вазифалар кўриб чиқилиши ва қарорлар қабул қилиниши назарда тутилган.

Янгидан ташкил топган Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг, янаям аниқроғи, ассоциация президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниевнинг таъкидлашича, тарих-ўтмиши бир неча минг йилликдан ортиқ бўлган ва ота-боболаримиздан бизгача асраб-авайланиб етиб келган, ҳалоллик, мардлик, жасурлик, ватанпарварлик каби туйғулар мужассам бўлган миллий спорт туримиз –белбоғли курашни ер курраси бўйлаб оммалаштириш, айнан белбоғли кураш орқали юртимиз шаъни ва шуҳратини жаҳон спорт айвонларида тараннум этиш, улуғлаш, қолаверса, келажакда олимпия ўйинлари оиласида белбоғли кураш ҳам мустаҳкам ўрин олиши учун амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар бош мақсадлардан саналади.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонда янгидан-янги марраларни баланд олиб, шу гўзал диёр учун, киндик қонимиз тўкилган шу гўзал Ватан тараққиёти учун жон фидо бўлиб яшаш қандай яхши.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг